Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҚОТИЛНИ ЎЛДИРИШ ТАРЗИ


Қотилни қайси нарса ўлдиришга қулай бўлса, ўша нарса билан ўлдириш мумкин. Қилич билан ўлдириш шарт эмас. Чопиб ҳам, осиб ҳам, отиб ҳам, бошқа йўл билан ҳам ўлдириш мумкин. Фақат бир шарт бор. У ҳам бўлса қулай ўлдириш, яъни ўлимни осон қилиб берадиган энг яхши қуролни танлаш. Муслим Шаддод ибн Анасдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:


«إِذَا قَتَلْتُمْ فَأَحْسِنُوا الْقِتْلَةَ, وَإِذَا ذَبَحْتُمْ فَأَحْسِنُوا الذِّبْحَةَ»
«Ўлдирадиган бўлсанглар, қулай қилиб ўлдиринглар, сўядиган бўлсанглар, қулай қилиб сўйинглар», деганлар. Демак, буйруқ қулай ўлдиришга қаратиляпти. Муайян қуролни белгиловчи ҳужжат ворид бўлмаган.


«لا قَوَدَ إِلاَّ بِالسَّيْفِ»
«Фақат қилич билан қасос олинади», деган ҳадиснинг ҳамма ривоят қилувчи йўллари заиф. Ҳатто у мункар ҳадис ҳам дейилган. Шунинг учун у далил бўлишга ярамайди.


Қатлни қачон ижро этиш масаласида шошилмаган маъқул. Ўлик эгаларининг кечиришидан умид қолмагунига қадар муддатни чўзган яхшироқ. Айниқса, Қонун Чиқарувчи кечиришга ундаган. Оллоҳ Таоло айтади:

 

}فَمَنْ عُفِيَ لَهُ مِنْ أَخِيهِ شَيْءٌ {

„Энди кимга биродари томонидан бир оз афв қилинса (яъни қотилдан қасос олиш ўрнига товон олишга рози бўлинса)“,                                      [2:178]
яъни, ўлик эгаси бўлган диндош биродари қасос олиш ҳақидан воз кечса. Улардан биттаси кечирса кифоя қилади ва қасос бекор қилинади. Пайғамбар с.а.в. айтадилар:


«مَنْ قُتِلَ لَهُ قَتِيلٌ فَهُوَ بِخَيْرِ النَّظَرَيْنِ إِمَّا أَنْ يَعْفُوَ وَإِمَّا أَنْ يَقْتُلَ»
«Ўлдирилганнинг эгаси икки ишнинг яхшироғини танлаш ҳуқуқига эга. Хоҳласа кечиради, хоҳласа қатл қилади». Анас р.а. ривоят қилади:


«مَا رُفِعَ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَمْرٌ فِيهِ الْقِصَاصُ إِلاَّ أَمَرَ فِيهِ بِالْعَفْوِ»
«Пайғамбар с.а.в.га қачон қасосга алоқадор иш олиб чиқилса, ҳар доим кечиришга буюрардилар». Ўлик эгаларининг кечиришлари ёки хун ҳақи олишларига имкон қолдириш учун қатлнинг муддатини чўзган мақсадга мувофиқдир.


Ўлдириш, хун ҳақи олиш ва кечиришлардан бирини танлаш ҳуқуқига ўлдирилганнинг меросхўрлари эгадирлар. Эркак бўладими, аёлми, сабаб жиҳатидан меросхўр бўладими, насаб жиҳатиданми, фарқи йўқ. Бу ҳуқуқ қотилнинг ота томондаги қариндошлариники эмас. Чунки қасддан қилинган қотилликда хун ҳақи қотилнинг молидан олинади, унинг ота томонидан қариндошларига юклатилмайди. Ўлдирилганнинг хун ҳақи ҳам унинг ота томонидан қариндошлариники эмас, меросхўрлариникидир. Шунга биноан, кечириш меросхўрларнинг ҳуқуқидир. Улардан қайси бири кечирса ҳам қасос бекор қилинади.

 

124-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222